Texnika va texnologiyalar

Texnika va texnologiyalar bo’yicha online video

 

3D-printer texnologiyasi saratonni davolashga yordam berdi

AQShdagi Intermauntin tibbiyot markazi xodimlari bemordagi saraton shishi qayerda joylashganini yanada aniqroq bilish uchun 3D-printerda chop etilgan buyrakdan foydalandi, deb yozadi “Hi-tech.mail.ru”.

Foto: “Kidneybuzz.com”

Foto: “Kidneybuzz.com”

Kasalxona shifokorlari bemor Linda Grinda saraton shishi paydo bo‘lishi bilan bog‘liq og‘ir vaziyatga duch keldi. Gap shundaki, shish buyrak arteriya va vena qon tomirlariga juda yaqin joylashgan edi. Shishni olib tashlash bo‘yicha jarrohlik operatsiyasi bemor hayoti uchun katta xavfga ega edi.

Shunda shifokorlar zararlangan to‘qimani yanada aniqroq qilib o‘rganish uchun zamonaviy texnologiyalardan foydalanishga qaror qildi. Ular kompyuter topografi yordamida organning bo‘rtma modelini yasadi va uni ikkita tarkibiy qism ko‘rinishida 3D-printerda chop qildi. Shu tariqa, ular shish joylashgan joyni yanada aniqroq bilib oldi va operatsiyaga kirishdi.

Operatsiyaga rahbarlik qilgan doktor Jey Bishoff fikricha, ushbu operatsiya — yuqori texnologiyali tibbiyotga qarab olg‘a tashlangan katta qadam.

Чизмачиликни ўқитишда масофали таълим

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида мамлакатимизда таълим-тарбияни узлуксиз тизимни ташкил этиш бўйича ислоҳий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бунда масофали таълим ўрни беҳад аҳамиятлидир.

Тизимининг анъанавий таълим усулидан фарқи унинг катта имкониятларга эга эканлигида. Бундай таълим тизимида тингловчининг қаердалигидан қатъий назар таълим жараёнини самарадорлигини оширишга имкон бўлади.

Масофали таълим ахборот–коммуникация технология (компьютерлар, телекоммуникация, мультимедиа) воситалари ва илмий асосланган ўқитиш усулларини қўллаб, таълим (кундузги, сиртқи) олиш шаклидир. Ўқитишнинг бу шакли ўқувчиларга мос таълим предметини эркин танлаш, ўқитувчи билан мулоқот қилиш шароитларини таъминлайдиган анъанавий, янги ахборот ва телекоммуникация технологияларига асосланиб, ўқитиш жараёни ўқувчининг каердалиги ва вақтга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади. Ўқувчи ўқув муассасасига қатнамай, ўқитувчи ёки ўқув муассасасидан доимий маслаҳат олиб ўқиш имкониятига эга [4].

Масофали таълим мазмуни, унинг афзаллик томонлари тизимини қуйида афзалликларини кўрсатиш мумкин:

–  анаънавий таълим усулида ўқувчи фақат берилган материални ўқийди. Масофали таълимда эса, ўқувчининг ўзи ахборотлар омборидан керак бўлган маълумотларни қидириб топиш ҳамда қайта ишлаб тажриба ортириш ва ўз тажрибаларини бошқа ўқувчилар билан электрон тармоқлари орқали маълумот алмашиш имкониятларига эга бўлади;

–  масофали таълим усули миллионлаб ўқувчиларга, айниқса, ишлаб чиқаришдан ажралмасдан таълим олаётган ўқувчиларга жуда кенг шароит яратиб беради;

–  статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, масофали таълим усули ҳам ананавий таълим каби унумлидир.

Масофали усулда таълим олаётган ўқувчиларнинг устунлик томони шундаки, улар энг яхши ва сифатли дидактик материаллар ҳамда салоҳиятли маърузачилар билан таъминланадилар. Ушбу усулёрдамида ўқувчилар интернет тармоғи орқали «жаҳон бўйлаб саёҳат» қилишлари мумкин.

Педагог ва илмий ходимларни масофали таълим тизими орқали малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун: ўқув-усулий адабиёт, эгаллаган билимларини назорат қилиш тизими ва ташкилий иш шакллари каби элементлар орасида қатъий боғланиш бўлиши зарур.

Натижада бугунги кунда таҳсил олаётган билимга чанқоқ, зукко  ўқувчини бундан 10-15 йил илгариги ўқувчиларга тенглаштириш мумкин эмас. Гап шундаки, яқин 10 йил илгари ўқувчи зарур маълумотларни асосан ўқитувчи ва мавжуд адабиётлардан олган бўлса, бугун эса вазият кескин   ўзгарди.

Замонавий ва самарадор технологияларнинг ҳаётга кенг жорий   этилаётганлиги, айниқса бу жараёнларнинг ахборот алмашинув тизимига ҳам кенг қамровда кириб келаётганлиги вазиятни тубдан янгиламокда. Оқибатда ҳозирги авлоднинг маънавий эҳтиёжлари ҳам тез ўсиб бораяпти. Уларни ақлий қобилиятларини ривожлантириш ва ўқиш мотивларини   шакллантиришда ўқитувчидан педагогик билимдонлик, педагогик тажриба, ижодий изланувчанлик ҳамда ўз устида тинимсиз ишлаши билан бирга зарур ахборот воситаси ва таълим усулларидан оқилона ва ўринли фойдаланиш дарснинг самарали ташкил этилишини таъминлайди.  Шундагина ўқув жараёнининг сифат ва самарадорлиги ошади.

Таълим ҳамда ўқитишнинг услуб ва усуллари сифатини оширишга  йўналтирилган янги, энг самарали омиллар орасида масофавий таълим каби муҳим бўғинни ажратиб кўрсатиш мумкин. Таълимнинг бундай  кўриниши нафақат ахборот технологиялари соҳасидаги ютуқларни, балки замонавий педагогика соҳасидаги ютуқларни ҳам ўзида акс эттиради.

Бугунги кунда масофавий таълимда қуйидаги замонавий ахборот ва телекоммуникацион технологиялар қўлланилмоқда: электрон почта, телеконференциялар тизими, WеЬ-серверлар, медиасерверлар, компьютерли видеоконверенцалоқа тизимлари ва бошқалар. Етакчи университетларда ўтказилган тадқиқотларнннг натижасига асосан, тингловчига ўқув маълумотларини етказишнинг замонавий ахборот ва телекоммуникацион технологияларидан самарали фойдаланиш учун қуйидаги нисбий бўлиниш тавсия қилинади: чоп этилган ўкув материаллари  40-50%; WеЬ-серверларида жойлашган ўқув материаллари30-35%; компьютерли видеоконференцалоқа10-15%; ўкув материалларини жўнатишнинг бошқа шакллари 5-20% ни ташкил этади.

Масофавий таълим мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламларига кўрсатиладиган таълим хизматларининг мажмуаси сифатида аниқланиб, у ўқув ахборотларини масофада алмашинувини таъминлайдиган энг мақбул замонавий ахборот технологияларига асосланган. Ўқитишнинг анъанавий сиртқи шаклидан фарқ қилган ҳолда масофадан туриб таълим бериш ахборот базасини анчагина бойитиш, тингловчи билан ўқув юрти ўртасидаги ўзаро муносабатни жадаллаштириш, таълимнинг услубий таъминланишини бойитиш имкониятини беради.

Масофавий таълимни ташкил этиш бўйича ишларни қуйидаги йўналишлар бўйича олиб бориш мақсадга мувофикдир:

–  масофавий таълимда иштирок этувчилар билан олиб бориладиган ташкилий ва ўқув услубий ишлар;

–  масофавий таълимда қўлланиладиган ахборот ва телекоммуникацион технологиялар билан танишиш, ўрганиш ва керакли техникавий имкониятларга эга бўлган компьютер ва дастурий мажмуани яратиш бўйича ишлар;

–  масофавийтаълим учун ўқув услубий материалларни яратиш бўйича ишлар;

–  масофавий таълимда қўлланиладиган ўқув материалларини яратиш технологиясини ўрганиш ва уни жорий қилиш бўйича ишлар.

Масофавий таълимнинг энг асосий элементларидан бири электрон дарсликлар яратилиши ҳисобланиб, улар дарсларнинг ноанъанавий ташкил этилишини таъминлайди.

Масофали таълимда юқори фаолликни электрон дарслик ва қўлланмалар таъминлаши керак. Улар тингловчилар учун таълим бериш тизими вазифасини бажариши керак. Таълим тизимини тубдан ислоҳқилишдатаълим тизими олдига замон талабларига жавоб бера  оладиган ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш заруриятини кўндаланг қилиб кўймоқда. Ана шундай вазифалар қаторида ўқув адабиётларининг замонавий авлодини яратиш алоҳида аҳамиятга моликдир. Чунки тараққиётнинг  ҳозирги босқичи бир қатор хусусиятлари билан фарқ қилибгина қолмасдан, унга мос бўлган талабларни рўёбга чиқаришни ҳам тақозо қилмокда.

Шу сабабли яратиладиган замонавий дарслик қуйидаги талабларга жавоб берадиган даражада бўлиши лозим:

–  таълим мақсадларига, Давлат таълим стандартларига москелиши;

–  ўқувчиларни бошланғич фанлардан билим олишига кўмак бериши;

–  ўқувчиларда мустақил фаолият кўникмаларини ривожлантириши;

–  ўзлаштириладиган билимларни кундалик турмуш амалиёти билан боғланиши;

–  таълим ва тарбиянинг ўзаро боғлиқлиги инобатгаолинганлиги;

–  фаннинг бошқа фанлар билан уйғунлаштирилиши;

–  ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамланиши;

–  фанга оид етарли маълумотларнинг мужассамлашганлиги;

–  таълим олишни турли усулларининг қўлланилиши;

–  ўқувчига ўз-ўзини, ўқитувчига ўқувчилар билимини баҳолаш ва назорат қилиш имкониятларининг мавжудлиги ва ҳоказо.

Сифатли ўқув адабиётлар яратиш ниҳоятда маҳсулиятли ва шарафли вазифа ҳисобланади. Яратиладиган янги  дарслик қўлёзмасини тажрибали профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда муҳокама қилиш ва бу борадаги жаҳон амалиёти тажрибасидан фойдаланиш лозим.

Дарсликни яратиш жараёнида, у қайси ёшдаги ўқувчи учун ёзилаётганлиги, унинг дунёқараши, физиологик хусусиятлари, идрок қилиш қобилияти, шунингдек мавзуларга ажратилган вақт меъёрининг муқобиллигига эьтибор қаратиш зарур. Дарсликда келтириладиган мисол ёки намуналар ҳаётий бўлиши, ўқувчи ҳақиқатдан ҳам реал ҳаётда бундай ҳодиса, воқеа ёки жараёнлар ҳақида тасаввурга эга эканлигини инобатга олиш мақсадга мувоффиқдир.

Масофали таълим орқали олий ва ўрта махсус таълим, касб-ҳунар муассасалари кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими жорий этиш, кам харажатли анаънавий таълим тизимига қараганда самаралироқ ҳамда келажаги порлоқ усулларидан биридир.

Масофали таълимда иштирок этаётган ўқитувчидан маълум билим, малака ва кўникмаларни эгаллашлари талаб этилади. Ўқитувчи билими, малакасива кўникмаларга қўйиладиган талабларни тўрт қисмга бўлиш мумкин:

1.Ўқитувчининг таълимда янги ахборот технологиялари соҳасидаги умумий билим ва кўникмалари:

– шахсий компьютер ва уларнинг ташқи қурилмаларининг ишлаш тамойилларини билиш;

– замонавий дастурий таъминотни эгаллаш;

– интернет тармоғида ишлашнинг асосий тамойиллари ва дастурий таъминотини эгаллаш;

– таълимда янги ахборот технологияларининг воситаларини фойдаланиш муаммоси бўйича усулий материаллар ва илмий адабиётларни билиш;

– олинган маълумотларни ҳал қилинаётган масалаларга қўллай олиш.

2.Ўқитувчиларнинг интернет технологиялари соҳасидаги махсус билим ва кўникмалари:

– телекоммуникация тизимлари асосий шакллари ва умумий ишлаш тамойилларини билиш;

– фойдаланувчиларни интернетга турли даражада киритиш хусусиятларини тушуниш;

– телеанжуманлар ташкил этиш ва ўтказиш хусусиятларини билиш;

– телеммуникация муомуласи (этикети)ни билиш;

– бошқа фойдаланувчилар билан ахборот алмашиш учун телекоммуникациянинг турли воситаларидан фойдалана олиш;

– тармоқда ахборот «навигация» малакаларига эга бўлиш;

– тармоқнинг ахборот ашёлари билан ишлай олиш;

– масофали ўқитиш курсларини яратиш учун дастурий воситаларни фойдаланиш хусусиятларини тушуна олиш;

– электрон почта билан ишлай олиш;

– тармоқ орқали фойдаланувчилар билан мулоқат қила олиш;

– замонавий гиперматнли ва гипермедиа тизимлари билан ишлай олиш;

-интернет ахборот ашёлари ичидан таълим мақсадига мосларини ажратаолиш;

-турли амалий дастурлари ва зарурий утилитлардан фойдаланган ҳолда ахборотларни тармоқдан узатиш учун тайёрлай олиш.

3.Ўқитувчининг педагогика ва психология соҳасидаги умумий билим ва кўникмалари:

– масофали ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув – билиш фаолиятида шахсий усулларини билиш;

– масофали ўқитишда ўқувчиларни фаолигини аниқловчи омилларни билиш;

– масофали ўқитишда билимларни эгаллаш жараёнининг хусусиятларини билиш;

– интернетнинг ахборот билиш муҳитида ўқувчиларни мустақил ишлашини ташкил этиш хусусиятларини билиш;

– масофали таълим иштирокчилари билан мулоқот ташкил этиш усулларига эга бўлиш;

– ўқувчиларни псхолого-педагогик тестлардан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказа олиш;

– ўқувчининг шахсий психолого-педагогик портретини туза олиш;

– ўқув фаолиятнинг дастлабки босқичида ўқувчиларни психологик қўллаб-қувватлай олиш;

– ўқувчилар психологик мосликлари принципига кўра кичик ўқув гуруҳлар шакллантира олиш;

– вертуал ўқув гуруҳини психолого-педагогик ташхисини ўтказа олиш;

– вертуал ўқув гуруҳи ичидаяхши психологик муҳит ярата олиш;

– низолик вазиятларни олдини олиш ва ундан кеча билиш.

4.Ўқитувчининг янги ахборот технологиялари соҳасидаги умумий билим ва кўникмалари:

– шахсга йўналтирилган замонавий усуллар-ҳамкорликда таълим олиш усули, лойиҳалар усулии, тадқиқот усуллари ва бошқа усулларни билиш;

– таълимнинг якама-якка, гуруҳий ва фронтал усулларига эга бўлиш;

– қўлланилаётган таълимнинг кундузги шаклини интернет шаройитига мослаштира олиш;

– таълимнинг кундузги ва сиртқи шаклларини бирлаштира олиш;

– масофадаги ўқувчилар билан ишлаётганда таълимнинг яккама-якка, гуруҳий ва фронтал шаклларини бирлаштира олиш;

– телекоммуникация лойиҳа ташкил этиш ва ўтказа олиш;

– модератор сифатида ўқув мавзулик телеконференция ташкил этиш ва ўтказа олиш;

– ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини мониторингини ташкил этиш ва ўтказа, олиш;

– ўқувчиларни билимини самарали назорат қилиш ва тестлаш тизимини ташкил эта олиш.

Хулоса қилиб айтганда масофали таълим деганда  турли шаклдаги ахборот манбалар, жумладан виртуал кутубхона, маълумотлар базаси, маслаҳат хизмати, электрон таълтим ресурслари, киберкласс ва ҳоказолардан иборат бўлган таълимий-ахборот муҳитни тушуниш лозим [3]. Мазкур тизимда таълим берувчи, таълим олувчи ва электрон таълим ресурсларининг сероблиги муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида электрон таълим ресурсларини яратиш, масофали таълмнининг дидактик асосларини  ишлаб чиқиш ва педагог-координаторлар тайёрлашни тақозо этада.


Российский студент создал электронного «судью»


Изображение с сайта tpu.ru

Она способна в режиме реального времени комплексно оценивать результаты выступления спортсмена.

По словам разработчика, его устройство будет стоить в несколько раз дешевле зарубежных аналогов.

Система, разработанная первокурсником Института кибернетики ТПУ Сергеем Миртовым, подходит для любых видов состязаний, связанных с высокими скоростями: лыжи, сноуборд, легкая атлетика, велосипедный спорт. Устройство будет с точностью до сотых секунды определять время прохождения дистанции спортсменом, а в ближайшей перспективе еще и учитывать оценки судей. Синхронизируя все эти данные, система в режиме реального времени будет отображать результаты на табло и передавать их на сервер.

«В скоростных видах спорта, прежде всего, необходимо измерить время прохождения трассы с максимальной точностью. Иногда доли секунды определяют победителя. Когда речь идет о таких маленьких величинах, необходимо исключить человеческий фактор», – говорит Сергей Миртов.

Система состоит из четырех основных элементов: стартовая калитка, минуя которую спортсмен запускает отсчет времени, финишный створ, фиксирующий завершение дистанции, «светофор», показывающий участникам, свободна ли трасса, и блок управления. Пересечение финишной черты спортсменом фиксируется с помощью лазера.

«Оборудованию придется работать в экстремальных условиях при температуре до -35. Также устройство должно обладать низким расходом энергии для продолжительной работы. Обычно соревнования идут по несколько часов, а финиш находится на значительном расстоянии от старта. Зарядить устройство будет негде», – добавляет научный руководитель проекта, заведующий кафедрой автоматики и компьютерных систем Института кибернетики Александр Фадеев.

По словам разработчиков, в мире существуют аналоги устройства. Однако у разработки политехника набор функций гораздо шире, чем у любого из них.

«В мире пока нет таких систем, которые могли бы не только фиксировать время, но и моментально отслеживать оценки судей. При этом существуют такие виды спорта, где важна не только скорость, но и баллы», – поясняет Сергей Миртов.

По словам политехника, универсального «судью» для соревнований он решил создать, когда на собственном опыте убедился, что нынешние системы фиксации результатов недостаточно многофункциональны. Сам студент с детства занимается сноубордом, а его сестра – Анна Миртова – выступала на зимней Олимпиаде 2014 года в Сочи в дисциплине слоупстайл.

Как отмечает Сергей, большинству российских молодежных клубов олимпийское оборудование «не по карману». Именно поэтому стоимость устройства, разработанного политехником, будет около 15-20 тысяч рублей, в то время как на зарубежные аналоги спортсменам приходится тратить от 100 тысяч рублей. Снизить стоимость в несколько раз удалось благодаря использованию доступных комплектующих российского производства. На данный момент первокурсник ТПУ собрал прототип своей системы, и ему уже поступают заявки на апробацию устройства от томских спортивных клубов. 

Kompyuterda muommo bormi yoki undan professional tarzda foydalanishni bilmaysizmi? Unda «e-haker» ga xush kelibsiz! Murojaat uchun tel: (+99897) 5667333; E-mail: eldor-haker@umail.uz ; Telegramdagi rasmiy kanalimiz: @HakerlikSirlari